Kuch ishonchda

Background
Solfy muddatli to'lov kartasi
Foizsiz to'lash bilan xarid qilish
Batafsil
Background
Ta'lim krediti
Kunduzgi, kechki, sirtqi ta'lim shakllari uchun kredit
Batafsil
1344
+998 78 148 00 10 Aloqa markazi:
Ish vaqti soat 9:00 dan 21:00 gacha
NBU ijtimoiy tarmoqlarda:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот

11.04.2014 2116

2014 йил 11 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.

Сенаторлар ялпи мажлиснинг иккинчи кунини Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2013 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини муҳокама қилишдан бошладилар. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2013 йилдаги фаолияти Давлат раҳбари томонидан 2013 йил 18 январда бўлиб ўтган, 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида белгилаб берилган вазифалар асосида амалга оширилганлиги қайд этилди. Ҳисобот йилида Ҳисоб палатаси томонидан мамлакатнинг турли вазирликлари ва идораларида 43 та йўналиш бўйича 252 та объектда назорат тадбирлари ўтказилди.

Бюджет қонунчилигига мувофиқ Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш устидан республика миқёсида ҳам, маҳаллий кўламда ҳам тизимли назорат ташкил этилди, бюджет маблағларидан фойдаланишнинг қонунийлиги, самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлиги текширилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари фондларининг Давлат бюджетида жамланадиган маблағлари тўлиқ шакллантирилиши, мақсадли ва оқилона сарфланиши устидан узлуксиз назорат амалга ошириб борилди. Амалга оширилган ишлар натижасида ҳисобот йилида давлат ёки хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатларига етказилган етмиш миллиард сўмдан кўпроқ зарарнинг ўрни қопланишига эришилди.

Масалани муҳокама қилиш жараёнида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг назорат тадбирларини кучайтириш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш, молиявий ҳуқуқбузарликларни қисқартириш ва келгусида уларнинг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўришга қаратилган ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботини муҳокама қилиш вақтида кўрсатиб ўтилганидек, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2013 йилдаги фаолияти атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини таъминлашга, мамлакатимизда экологик вазиятни соғломлаштиришга қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида”ги Қарорини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган тадбирлар дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ушбу дастурнинг 14 та асосий йўналиши бўйича 48 та тадбирнинг бажарилиши таъминланди. 2013-2017 йилларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракат дастурини, шунингдек, унинг асосида қабул қилинган ҳудудий дастурларни рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор берилди.

Табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг бажарилиши натижасида мамлакатнинг саноат корхоналарида атмосферага ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш анча миқдорда – 111,6 тоннага қисқартирилди. Мамлакат минтақаларидаги ижтимоий аҳамиятга молик объектларда қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш борасида аниқ мақсадли ишлар олиб борилмоқда. Чунончи, Фарғона, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Хоразм, Самарқанд, Сирдарё ва Бухоро вилоятларининг бир қатор ижтимоий аҳамиятли объектларида қуёш фотоэлектрик станцияларини тайёрлаш, монтаж қилиш ва ўрнатиш бўйича тайёргарлик ишлари тугалланди.

Ҳисоботни муҳокама қилиш асносида сенаторлар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлар дастурларини рўёбга чиқариш борасидаги ишининг самарадорлигини ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан таъсирчан экологик назорат ўрнатиш бўйича қўшимча чоралар кўриш юзасидан аниқ таклиф ва тавсияларни баён этдилар.

Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йилда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятидаги қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотини тингладилар. Ўтган даврда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар фаолиятида қонунийликни таъминлаш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, қонун ижодкорлигини янада такомиллаштириш, жамиятда ҳуқуқий онгни ва ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича муайян ишлар қилинганлиги кўрсатиб ўтилди.

Айрим давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини мониторинг қилиб бориш доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари томонидан тақдим этилган мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертиза қилинган. Идоравий норма ижодкорлиги соҳасида вазирлик ва идораларнинг 403 та ҳужжати давлат рўйхатидан ўтган.

Бунда мониторинг асносида аниқланган қонун ҳужжатларини бузиш ҳолларини бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан 18 та давлат тузилмаси тизимида 16 та мониторинг текшируви ўтказилиб, уларнинг натижалари бўйича давлат тузилмалари фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан аниқ чоралар кўрилган.

Аниқланган камчиликлар бўйича адлия органлари томонидан қоидабузарликларни, шунингдек, уларнинг содир этилишига имкон берадиган сабаблар ва шароитларни бартараф этишга, жамиятда қонуннинг, қонунийликнинг устунлигини қарор топтиришга қаратилган 957 та таъсир кўрсатиш чораси кўрилган. Манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларига идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда аниқланган камчиликларни тўлдириш ҳамда зиддиятларни бартараф этишга қаратилган 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш таклиф қилинган, уларнинг норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича аниқ чоралар амалга оширилган.

Муҳокама жараёнида сенаторлар давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятида қонунийликка риоя этилиши устидан тизимли назоратни кучайтириш, шунингдек, давлат бошқаруви органларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан бир қатор тавсиялар ва таклифларни билдирдилар.

Шундан кейин сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди таркибига ўзгартишлар киритиш масалаларини, шунингдек, Олий Мажлис Сенати ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни кўриб чиқдилар.

Кўриб чиқилган ҳамма масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сенатнинг икки кунлик мажлисида 16 та масала, шу жумладан, 7 та қонун кўриб чиқилди. Демократик ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил чуқурлаштириб бориш, давлат ҳокимияти тизимини модернизациялаш, фуқаролик жамиятини шакллантириш ишида «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)»ги ҳамда «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонунларнинг қабул қилинганлиги ғоят муҳим аҳамиятга эга. Сенат томонидан кўриб чиқилган ва маъқулланган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги, янги таҳрирдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларни ва бошқа қонун ҳужжатларини рўёбга чиқариш бозор ислоҳотларини, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, мамлакатимизда хавфсизликни, барқарорликни ва фаровонликни таъминлашнинг муҳим омили бўлади.

Шу билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини тамомлади.

 

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Матбуот хизмати                                                                                                                                                ЎзА,  11.04.2014

0
0



Shuningdek o'qing

Barcha yangiliklar

So'nggi yangiliklardan xabardor bo'ling

Haftasiga bir marta xabar yuboramiz va hech qanday spamlarsiz

Oxirgi yangilanish sanasi: 28.03.2024 21:21:45

O'zbekiston Respublikasi Markaziy bankining 25.12.2021 yildagi 22-sonli litsenziyasi.
© 2024 NBU. Barcha huquqlar himoyalangan.

Яндекс.Метрика

Turli tillarda taqdim etilgan ma'lumotlarda nomuvofiqlik aniqlangan taqdirda, davlat tilidagi variantga amal qilish kerak. Saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda www.nbu.uz veb-saytiga havola qilish majburiy

Texnik yordam NBU

Tarmoq

Xabar yuborildi!

Iltimos, elektron pochta manzilingizga javobni kuting

NBU qo‘llab-quvvatlash xizmati


Men sizning virtual yordamchingizman.
Yuklanmoqda...

NBU qo‘llab-quvvatlash xizmati


Выберите интересующую тему

Sizning xabaringiz muvaffaqiyatli yuborildi

Mutaxassisimiz sizga ish kuni davomida javob beradi. COVID-19 pandemiyasi davrida so’rovlarning ko’pligi sababli murojaatlarga javob berilishida kechikish holatlari vujudga kelishi mumkin.

Xizmat sifatini yaxshilashda ishtirok eting
Iltimos, 3 ta savolga javob bering
So'rovnomaga o'tish